МАКТУБЛИ КИТОБ

0 16

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида публицист, ёзувчи Обиддин Маҳмудовнинг “Жавоҳирнома” асари тақдимоти бўлиб ўтди.

Асар етти рисоладан иборат бўлиб, у Саёҳатнома, Нафосатнома, Ибратнома, Тилсимнома, Маърифатнома, Камолотнома, Латофатнома каби қисмларни ўз ичига олади.

Китобда инсон шаклу шамойилининг латофати қалб ва ботин оламининг гўзаллиги билан белгиланиши борасидаги фикр-мулоҳазалар турли ҳаётий масаллар орқали ёритилган.

 Aсарда инсониятнинг маърифий баркамоллик даврини балоғат ва фасоҳат қалами орқали тушунтиришга ҳаракат қилинган. Муаллифнинг шахс ва жамият, ҳодиса ва моҳият, замон ва макон ўлчовлари асосидаги теран фалсафий мушоҳадалари асарнинг янада ўқишли бўлишига хизмат қилган. Китоб бугунги кун кишилик жамияти маънавий ҳаётининг асл мазмуни, борлиқнинг моҳияти ҳақида фикр юритиш бўлиб, мактуб тарзида йўлланган.

– Китобда муаллиф ҳаётдан ҳикмат излайди, – деди профессор Нарзулла Жўраев. –  Ундан ўрин олган хазина ўқувчининг тафаккур оламини юксалтиришга хизмат қилади.

Тақдимотда “Пешона тери билан топилган пул”, “Aзизбекнинг матонатидан лавҳа”, “Мансаб курси”си номли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Обиддин Маҳмудов “Ота нега фарзандига танбеҳ беради?” (2016), “Уммондан дурлар”(2016), “Умр ҳикмати саодати” (2016), «Эзгулик йўли» (2020), «Фарзанднома» (2020) каби маънавий-маърифий асарларнинг муаллифи ҳамдир.

Тоштемир ХУДОЙҚУЛОВ,

“Ўзбекистон овози” мухбири.

Leave A Reply